Қайднома

Қидирув

Шомуродов РПЛ грандига ўтгандан кўра Европага кетгани яхшироқ

Шомуродов РПЛ грандига ўтгандан кўра Европага кетгани яхшироқ

  14.08.2019 11:27
  0
  414
Шомуродов РПЛ грандига ўтгандан кўра Европага кетгани яхшироқ

РПЛнинг 5-туридан кейин мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Спорт-экспресс»га интервью берди. Суҳбат давомида мутахассис ўтган бешта ўйинда тўртта гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқараётган шогирди Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапириб ўтган.

– Ҳозир ҳамманинг оғзида Шомуродов. Ҳужумчининг боши айланиб кетмаяптими?
– Ҳозир бунақа бўлмаслиги керак. Элдор – анча камтар, мулоҳазали, адекват, босиқ йигит. Ҳозир нима бўлаётганини тўғри баҳолай олади.

– Яқинда ЦСКА унга қизиқиш билдириб чиққани ростми?
– Бу менга бериладиган савол эмас. Ким ким билан алоқага чиққанини билмайман... Бу масалада ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

– Сиз унинг позициясига – келгусида рус грандига эмас, Европа клубига ўтиш фикрига қўшиласизми?
– Умуман олганда, ҳа. Мен унинг «Ростов»да ўйнашда давом этишини истардим. Кейинроқ, агар шундай таклиф тушса, РПЛнинг обрўли клубидан кўра Ғарбга йўл олгани яхшироқ. Албатта, Европа грандида майдонга тушиш осон эмас. Лекин бошланишига оддийроқ клубда ўйнаб туриб ҳам, кейин юқорироққа кўтарилишга интилиш мумкин.

– Яқинда «Ҳозирча Шомуродов ва Норманни йўқотишдан хавотиримиз йўқ. Ҳеч кимни сотмоқчи эмасмиз. Лекин эртага 50 миллионлик таклиф тушса, ўзим футболчини ўша клубга элтиб қўяман» деб айтгандингиз.
– Ҳа, шундай.

– Демак, Шомуродов ва Норманн 50 млн евро тураркан-да? Қиммат эмасми?
– Мен учун, ҳа, уларнинг трансфер нархи – 50 миллион.


Манба: "СЭ" газетаси, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz