Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис Суперлига қачон бошланиши, Аҳмедов ва Шомуродов ҳақида

Андрей Канчельскис Суперлига қачон бошланиши, Аҳмедов ва Шомуродов ҳақида

  22.04.2020 22:20
  0
  402
Андрей Канчельскис Суперлига қачон бошланиши, Аҳмедов ва Шомуродов ҳақида

«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Россиянинг «Спорт-Экспресс» сайтига интервью берди.

Фото: ПФЛ

— «Ростов»да яхши ўйин кўрсатаётган Элдор Шомуродов Англия чемпионатига кетиб, таваккалчилик қилиши тўғри бўладими?

— Нега энди йўқ? Элдор — ўзига хос йигит. Ундан аввал бошқа бир ўзбек — Одил Аҳмедов «Анжи» ва «Краснодар»да жуда яхши ўйин кўрсатган. У Намангандан, бу ерда болалар футбол мактабини очди, яқинда маҳаллий шифохоналарга ёрдам юборди.

— 2020 йил охирида Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» билан шартномаси тугайди. Уни «Навбаҳор»га чақирасизми?

— Жамоамда аллақачон битта Аҳмедов бор (кулади). Ёнига акасини олишни таклиф қиляпсизми? Кўрамиз, вақт кўрсатади.

— Ўзбекистон чемпионатини давом эттиришдан дарак борми?

— Яқинда Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе ва федерация билан видеоконференция орқали бу масалани муҳокама қилдик. Ҳозирча ҳеч ким билмайди. Бизга жим ўтириш ва янгилик кутишни тавсия қилишди, — дейди Канчельскис.


Манба: "СЭ" газетаси, daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz