Қайднома

Қидирув

Томас Хельвег:«Италияни соғиндим»

05.09.2016 17:31
81

Дания терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Томас Хельвег яқинда БАТЭ фахрийларига қарши учрашувда иштирок этиш учун Беларусга ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган маҳаллий журналистлар «Милан»нинг собиқ ўйинчисидан интервью олишди. 45 ёшли Хельвег 1998-2003 йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилган. У жамоа билан Италия чемпионлиги, кубогини қўлга киритган. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида зафар қучган.

Бундан ташқари, Даниянинг «Оденсе», Италиянинг «Интер» ва «Удинезе», Англиянинг «Норвич» ҳамда Германиянинг «Боруссия» (Менхенгладбах) клублари шарафини ҳимоя қилган. Дания терма жамоаси сафида эса 108 учрашув ўтказган. Бу борада Петер Шмейхель, Деннис Роммедал ва Йон-Дал Томассонлар ундан кўп ўйин ўтказишган.

— БАТЭнинг 20 йиллик юбилейи муносабати билан «Милан» фахрийларига қарши учрашув ўтказилди. Борисов жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

— Бу ёш клуб. Агар адашмаётган бўлсам, жамоа еврокубоклардаги дастлабки ўйинини «Милан»га қарши ўтказган. Тўғрими?

— Аниқроғи, миланликлар БАТЭ кураш олиб борган илк гранд жамоа бўлишган.

— Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу факт биз учун қизиқарли.

— БАТЭ Виталий Кутузовни «Милан»га Минскдаги ўйиннинг танаффуси пайтида сотиб юборган. Бу ҳақда эшитганмисиз?

— Ўйиндан сўнг у бизнинг сафимизга қўшилганини эслайман. Трансфер тез амалга ошган. У пайтларда бундай ишлар тез-тез бўлиб турарди.

— «Милан» таркиби юлдузларга тўла бўлган. Кутузов янгилигида ўзини қандай ҳис қилган?

— Ўшанда Италияга мослашиш осон бўлмаган. Масалан, ўзим ҳам анча вақтгача мослаша олмаганман. Ваҳоланки, «Милан»га келгунга қадар «Удинезе»да ўйнагандим. Беларусь чемпионатидан жаҳонга машҳур клуб сафига бориб қўшилиш ҳаммага ҳам осон бўлавермайди. Виталийга миланликларнинг қандай футбол ўйнашларини тушуниш учун вақт керак бўлган.

— Кутузовнинг айтишича, унга Филиппо Инзаги бутсаларни совға қилган экан. Сизда ҳам Виталий билан боғлиқ воқеалар бўлганми?

— Виталий кам ҳазиллашарди, умуман гапирмасди деса ҳам бўлаверади. Лекин унинг кўзидан мамнунлиги кўриниб турарди. Инзаги «Милан»­да ҳазиллар қироли бўлган. У барчанинг устидан куларди. Виталий ҳам бундан мустасно эмас.

— Сиз Мальдини, Костакурта, Альбертини... каби футболчилар билан бирга ўйнагансиз. Улар қандай инсонлар?

— Ўзини баланд тутадиган инсонлар эмас. Уларни клубнинг элчилари де­йиш мумкин. Улар қаторига Себастьяно Россини қўшишим мумкин. Улар «Милан» сафида яхши бўлишгани учун кўп йиллар ўйнашмаган. Балки жамоа ДНКсини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнашган. Баъзан шундай футболчиларни жамоада сақлаб қолиш керак, гарчи кам ўйнаса ҳам.

— Инсоний қадриятлар борасида «Милан»нинг қайси юлдузи сиз учун биринчи рақамли бўлган?

— Юқорида санаганларимнинг барчаси ажойиб инсонлар. Аммо Паоло Мальдини алоҳида мавзу. Нафақат футболчи, балки шахс сифатида. «Милан»даги биринчи кунимни эслайман. Миланеллодаги базага келишим биланоқ Паолони учратдим. У билан таниш эмасдик. Мальдини қўлини чўзиб, «Хуш келибсан. Кофе ичасанми ёки бошқа бирор нарса? Бар мана бу ерда», деди. Сардор мени шу тарзда кутиб олди. Айтишларича, Барези ҳам шундай бўлган экан. Аммо у билан бирга ўйнаш насиб қилмаган.

— Барези, Мальдини, Костакурталар 39 ёшларигача ўйнашган. Айтишларича, «Милан»нинг тиббий хизмати ўта юқори савияда экан...

— Бизни қаттиқ ҳимоя қилишган. Чунки жамоа мавсум давомида жуда кўп ўйин ўтказарди. Агар мураббийлар чарчаганимизни кўришса, дам олиш учун имкон беришарди. Шу тариқа бир-иккита ўйинни ўтказиб юборардик. Натижада жароҳатлардан фориғ бўлардик.

— «Милан»нинг собиқ эгаси Сильвио Берлускони футболчилар билан тез-тез гаплашиб турармиди?

— Шахсан мен у билан кўп мулоқотда бўлмаганман. Чунки ўшанда Берлускони Италия бош вазири лавозимида бўлгани учун вақти кам эди. Бироқ у ҳамиша уй учрашувларимизга ташриф буюрарди. Шунингдек, маш­ғулотларимизга борарди.

— Кутузовдан ташқари «Милан»да собиқ иттифоқ вакилларидан Андрей Шевченко ва Каха Каладзелар ҳам ўйнашган. Уларнинг менталитети ғарбликларникидан фарқ қилармиди?

— Йўқ. Футбол олами унчалик қийин қурилмаган. Сиз беларусь, хитойлик ёки даниялик бўлишингиз мумкин. Аммо майдондаги ўйинингизда бунинг умуман аҳамияти йўқ. Тўғри, футболчиларнинг урф-одатлари қайсидир маънода таъсир ўтказиши мумкин. Лекин жамоа учун бундай ҳолатлар фойдадан холи эмас. Шевченко ва Каладзелар ўзларини «Милан»да жуда яхши ҳис қилишган. Шева фаолиятининг энг ёрқин дамларини айнан ўша ерда ўтказган. Улар деряли италияликка айланиб қолишганди. Бежизга Кутузов ҳамон Миланда яшамаяпти. Ўзининг айтишича, хоккей ўйнаётган экан. Ундан бунақасини кутмагандим. Каладзе Грузияга қайтган бўлсада, Италияга тез-тез бориб туради.

— Италия - қуёшли ўлка. У ерда қолишни истамаганмисиз?

— Умуман олганда, мақсадим бўлган. Лекин ўхшамади. «Милан»дан «Интер»га ўтдим. Кейинчалик маълум вақт шартномасиз юрдим. Ке­йин Италиянинг кучсизроқ клубларидан таклифлар тушди. Охир- оқибат Англиянинг «Норвич» жамоаси таклифини қабул қилдим. Бу борада рафиқам билан кўп гаплашдим. Ўша пайтда Италияга ўрганиб қолгандик, уй олгандик. Ўзимизни данияликдан кўра кўпроқ италиялик ҳис қилардик.

— Ҳозир-чи?

— Уйга қайтганмиз. Италияда кўп дўстларимиз қолди. Аммо у ерга кам бораман. Охирги марта борганимга беш йил бўлди. Италияни соғиндим.

 

Фикр билдиринг

 

Муаллифнинг сўнгги мақолалари

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

"INTERFUTBOL" 6 FACE

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.