Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов YouTube’даги Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг «Offside» кўрсатувидаги гапларига жавоб қайтарди.
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА ЎЙНАЙДИГАН 98та КЛУБ СОҲИБИГА НАЗАР. Инвестицион банкирлар, шайхлар, кинопродюсерлар ва миллиардерлар ворислари - замонавий футболнинг энг сара клублари шундай одамларга тегишли.
Жаҳон футболи юлдузлари Хитой Суперлигасидан ёппасига юз ўгиришмоқда. Бунга мамлакат футболида қўлланилаётган молиявий чекловлар сабабдир.
2016 йил. Брайан Родригес «Пеньярол» сафига қўшилди. Орадан кўп ўтмай, йигитчани Монтевидео клубига чорлаган Уругвай футболи афсонаси Хосе Пердомо унга нисбатан locura («жиннича») иборасини ишлатди. «15 ёшли болакайнинг бошида ракета бордек. Уни кўрсангиз, ақлдан озган йигитдек таассурот уйғотади», - деди «Ла Селесте» сафида 1987 йил Америка кубогини ютган ва Италия мундиали-90да бинойидек иштирок этган собиқ ярим ҳимоячи.
ЕВРОПАНИНГ КУЧЛИ 5та ЛИГАСИДА ЎЙНАЙДИГАН 98та КЛУБ СОҲИБЛАРИГА НАЗАР. Инвестицион банкирлар, шайхлар, кинопродюсерлар ва миллиардерлар ворислари - замонавий футболнинг энг сара клублари шундай одамларга тегишли.
АНГЛИЯ ФУТБОЛИДА ЎЙИНДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ЯНГИЛИК. Янги «офсайд» чизиғи қалинроқ ва бу ҳар мавсум қўшимча ўнлаб голларни тақдим этиши мумкин.
Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал газетамиз ва футболимизнинг фидойи мухлиси Маъруфхон Тошкандий билан телефон орқали суҳбатлашдик.
Элдор «Рома»даги расмий дебютини ғалаба голи билан безади. Римликлар пайшанба оқшоми Европа Конференциялар лигаси саралаши «плей-офф» босқичи доирасида «Трабзонспор» меҳмони бўлишди. Учрашувни бошланғич таркибда бошлаган ҳамюртимиз 81-дақиқада «Рома»нинг иккинчи голига муаллифлик қилиб, ғалабани таъминлади - 2:1.
РПЛ стартга чиқди, лекин трансфер дарчаси ёпилганича йўқ. Жамоалар фақат таркибни кучайтириш билан чекланиб қолмасдан, айрим футболчилар билан хайрлашишга ҳам улгуришди.
«Челси», «Интер», «Зенит» клублари футболкаси разми - пластик идиш. Уларни Осиё мамлакатлари ахлатхоналаридан йиғиб (йилига миллиард дона!), ортиқча чиқиндисиз ишлаб чиқаришга йўналтиришади.
Россиялик Даниил Фомин «нуқта»дан зарба йўллашда ўта даҳшатли. Бу борада ҳаттоки, тан олинган пенальтичи Серхио Рамос ҳам унинг ёнига тушолмайди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Брайтон»нинг марказий ҳимоячиси Бен Уайтни 50 млн. фунт эвазига ўз сафига қўшиб олиши хусусида келишувга эришди. 23 ёшли ҳимоячи янги мавсумни «тўпчилар» таркибида бошлашига ҳеч ким шубҳа қилмаяпти.
Ёхуд «Жаҳон чемпионати учун» қабилидаги саробни унутиб, «Футболимиз ривожи учун» стратегияси билан УЕФАга кўчиб ўтиш вақти келди!
Мураккаб пандемик шароит ва Афғонистон билан чегара ҳудудидаги нотинч вазиятга қарамай, Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни Токио-2020да иштирок этган спортчилар, уларнинг мураббийлари, ота-оналари, соҳа мутасаддилари билан учрашди.
Бундеслига клублари янги мавсумга тайёргарлик кўраётган пайт Германияда жиддий сув тошқини кузатилди. Табиий офат жабрдийдаларига кўмаклашиш мақсадида, «Бавария» «Шальке» билан хайрия учрашуви ташкил этиб, Шимолий Рейн-Вестфалия ҳамда Рейнланд-Пфальц аҳолисига 1 млн. евро пул беришди («Кёльн» билан ўйиндан кейин 100 минг ажратишганди).
Қисқаси, Хосеп Бартомеу бошқарувидаги аввалги раҳбарият мероси клубни тубликка итармоқда, молиявий «Фэйр-плей» ва «ёвуз» Ла Лига қоидалари «Барса» мухлисларининг умид-орзуларини кўмди. Бундан ташқари, якунланган мавсум бўйича Каталония клуби зарари 487 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Футбол афсунгари Роналдиньо Бразилия миллий жамоасидаги дебют ўйинидаёқ бетакрор дриблинглари билан кўпчиликни ҳайратга солганди.
БЎЛСИН ДЕБОН «ПАХТАКОР»-79 ВА У КАБИЛАР РУҲИ ШОД, МУХЛИСЛАР КЎНГЛИ ОБОД
БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ АЙЛАДИ РИЧАРД ТОРРЕС РЕЖАСИН БАРБОД.
«Кўҳна қитъа» биринчилиги тарихидаги юбилей - 300-ўйин футбол нуқтаи назаридан «овлоқ» Боку шаҳрига тўғри келди. Шу тариқа Озарбайжон пойтахти чемпионат хроникалари дафтаридан алоҳида жой олди. Умуман, Евро-2020 тарихга яна бир қатор рекордларни ҳам тақдим этди.
Мавсумлар оралиғидаги ёз фасли - трансферлар ва тажрибалар даври. ФИФА Евро-2020 ҳамда Америка кубоги-2021дан кейин футбол қоидаларига айрим ўзгаришларни киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда.