Тан олинган голеадор Эдинсон Кавани карантин даврини қишлоқда мазмунли ўтказди - қўйлар жунини олди, ўт ўради ва шунчаки, Уругвай табиати қўйнида роҳатланиб яшади. Бундай изоляцияни кўпчилик орзу қилса керак.
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг «Телеграм» канали ҳар доимгидек қизиқарли маълумотлар билан тўлдирилди. Қуйида уларнинг энг сараларига эътибор қаартишингиз мумкин.
Лондоннинг «Челси» клуби охирги 5 йил давомида АПЛда ўзи ҳам чемпион бўлди, яна 2 марта ассистентлик ролини бажариб, «Лестер» ва «Ливерпуль» ғалабасига ҳисса қўшди.
Сўнгги пайтларда «Бунёдкор» бағридаги ёш ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновга «Локомотив» (Москва) клубининг жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Le Parisien мухбири ва «ПСЖ» шифокори ўртасидаги суҳбатдан маълум бўлишича, пойтахт клубининг аргентиналик ҳужумкор футболчиси Анхель ди Мария жиддий муолажага муҳтож экан.
Мадрид клуби кўп йиллардан буён майдон бурчагини гуллар тўплами билан безайди. Бу мухлисалардан бирининг ғоясидир.
Саломатлиги туфайли 3 йил (3 ЙИЛ) ўйнамаган «Вильярреал» сардори 3 дақиқага қайтди ва бутун жамоа уни тик турган ҳолда олқишлади.
Ростини айтсам, ПФЛ фаолияти ҳақида анчадан буён ҳеч нарса ёзгим келмаётганди. Аммо нима қилай, «мутахассислар» ўзларининг ноадекватликлари билан ажаблантираверяптилар...
Яхшибоевдан навбатдаги «дубль». Беларусь чемпионати 15-туридан ўрин олган «Энергетик-БГУ» - «Славия» ўйини ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев учун жуда омадли келди. Биринчи бўлим ярмидаёқ майдонда бир киши кам бўлиб қолган «талабалар» рақиб дарвозасига 5та гол уришди ва ҳамюртимиз шундан 4тасида бевосита иштирок этди.
«Ливерпуль» клуби 30 йил деганда Англия чемпионлигини қўлга киритди. «Қизиллар» мухлислари бу онларни узоқ муддат кутди, бироқ Европа футболида шундай жамоалар борки, уларнинг олдида «Ливерпуль»нинг танаффуси ҳеч нарса бўлмай қолади.
«Манчестер Сити»ни ўз тасарруфига олган корпорация футбол оламида яна 7та клубга эгалик қилишини биласизми? Эътиборли томони, бу жамоалар турли минтақалардан. Қизиқ, битта корпорация учун 8та клуб нега керак? Уларнинг ўзаро алоқаси қандай? Кейинчалик нима бўлиши мумкин? bombardir.r сайтининг қуйидаги мақоласи шу ҳақда.
Яқин ўтмишда Франция миллий жамоасини астрология фанига муккасидан кетган мураббий ҳам бошқарган. Гап тинимсиз танқидларга қарамай, мамлакат бош жамоасида нақ 6 йил ишлаган Раймон Доменек ҳақида кетмоқда.
ҲАСАНАЛИ ОТАДАН ИҚТИБОСЛАР (давоми). Сиз қотил атамасини ишлатдингиз. Ўзи ким қотил, ким маҳкум, ким золим, ким мазлумлиги номаълум. 20-асрга келиб одам аталмиш махлуқот ўз нафси эмас, табиат устидан ҳукмронлик қилишни бошлаб юборди. Олчоқ ва очкўз зот маънавият чўққилари эмас, коинот сарҳадларини забт эта бошлади. Бир авлод умри давомида одам иқлимни ҳам ўзгартириб юборди...
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) «Бухоро» ва «Динамо» футбол клубларида директорлар алмашинуви юзасидан ўрганиш олиб борди.
КРИШТИАНУ РОНАЛДУ - ДАСТЛАБКИ МИЛЛИАРДЕР ФУТБОЛЧИ. Ҳа, португалиялик суперюлдуз фаолияти давомида даромад масаласида 1 миллиард доллар довонига етган дастлабки футболчи сифатида тарихдан жой олди.
Коронавирус пандемияси туфайли Осиё футболидаги мусобақаларнинг катта қисми ҳамон танаффусда. ОФК расмий сайти эса ушбу фурсатдан фойдаланиб, қитъадаги баъзи жамоалар тарихига назар ташлашга қарор қилди. Бу галги мақола конфедерацияга аъзо 6та клубнинг номи нимани англатиши хусусида.
Бразилиялик собиқ дарвозабон Рожерио Сени футбол тарихида ўзининг ноёб кўрсаткичи билан ёрқин из қолдирган.
Яқинда Германия матбуотида «Флик - узоқ йиллик мураббий: «Бавария» «янги Хайнкес» топди» сарлавҳаси остида мақола чоп этилди. Бундай эътироф бежиз эмас, албатта.
ОФК расмий сайти яқинда «Пахтакор» етакчиларидан бири Драган Черандан интервью олиш асносида сербиялик тўпурар футболчи ҳақида алоҳида мақола тайёрлади. Сайт журналистлари уни жумладан, Ўзбекистон Суперлигаси юлдузи сифатида эътироф этишди.
«Ретро» - бу футбол тарихидаги қизиқарли воқеаларга бағишланган янги рукн. Бугун ушбу саҳифада германиялик афсонавий дарвозабон Оливер Кан томонидан урилган, аммо ҳисобга олинмаган антиқа голни эслаймиз.