Қайднома

Қидирув

ТАҲЛИЛИЙ МАҚОЛАЛАР

Марказий Осиёдан Европада кимлар бор?

  06.02.2021 04:16
  0
  572
Марказий Осиёдан Европада кимлар бор?

Тушунарлики, Европа футболи мухлисларни қизиқтириш нуқтаи назаридан шубҳасиз, 1-ўринда. Жаҳоннинг энг кучли футболчилари айнан «кўҳна қитъа» клубларига интилишлари бежиз эмас. 


Пепнинг термадаги «олтин»и

  05.02.2021 04:40
  0
  343
Пепнинг термадаги «олтин»и

1992 йили Хосеп Гвардиола Испания термаси билан Олимпиада чемпиони бўлган, энди эса Каталония мустақиллиги учун овоз бермоқда. Пеп ҳозир 50 ёшда. У ҳақда қандайдир янгилик ёзиш - алоҳида мавзу, ахир у билан боғлиқ деярли барча маълумотлар чоп этилган. 

 


«Монца» - «В» серия фаворити

  04.02.2021 05:00
  0
  396
«Монца» - «В» серия фаворити

Одатда, асосий эътибор «А» серияга қаратилиши туфайли Италиянинг қуйи дивизиони диққат марказидан четда қолаётгандек туюлади, бироқ бу мавсум ушбу турнирни кўздан қочирмаслик тавсия этилмоқда. У ердаги иштирокчилар рўйхатига назар солинг: кимдир «А» сериядан тушиб, яна қайтишга интилмоқда, айримлар эса «паст»дан чиқиб, «В» сериядан транзит сифатида фойдаланишмоқчи (сўнгги йилларда бунақаси кўп учрамоқда), учинчи тоифа - ниҳоят, «плей-офф»да ғолиб чиқишни ўйламоқда. 

 


Жисмоний машқлар баҳодири

  03.02.2021 13:31
  0
  323
Жисмоний машқлар баҳодири

Гарри Кейн самарали ўйин бобида Европада биринчи бўлиб 20 балл (10}10) жамғарди. Январь ойи якунланаётган паллада англиялик форварднинг қай тариқа шунчалик сермаҳсулликка эришганини изоҳлашга уриниб кўрамиз.

 


Ўрган, «Барселона» ёхуд «Хольштайн»ни биласизми?

  02.02.2021 02:32
  0
  407
Ўрган, «Барселона» ёхуд «Хольштайн»ни биласизми?

Январда Европа яшил майдонларида кузатилган энг шов-шувли воқеа «Бавария»нинг Германия кубогини тарк этгани бўлди. 


Сульшернинг янги топилмаси ёки катталар футболида атиги 64 дақиқа ўйнаган футболчи ҳақида

  01.02.2021 07:07
  0
  469
Сульшернинг янги топилмаси ёки катталар футболида атиги 64 дақиқа ўйнаган футболчи ҳақида

Ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Манчестер Юнайтед» ёш вингерни сотиб олгани ҳақида хабар берди. Мухлислар Жейдон Санчонинг келишини узоқ кутишди, аммо ўрнига «Аталанта»нинг кўпчилик учун нотаниш бўлган 18 ёшли футболчисини қарши олишди. 


«Шаҳарлик» афсона – энди нўноқ мураббий

  31.01.2021 19:39
  0
  371
«Шаҳарлик» афсона – энди нўноқ мураббий

Бельгиялик Венсан Компани 2019 йилнинг ёзида «Манчестер Сити»даги фаолиятига нуқта қўйди. «Шаҳарликлар» сафида у 350дан ортиқ учрашувларда майдонга тушди, 4 марта Англия чемпионлиги, 4та Лига кубоги, 2тадан Англия кубоги ва Суперкубокларига сазовор бўлди. Хуллас, Манчестерни чинакам афсона мақомида тарк этди.

 


Италиядаги саргузаштлар дебочаси ёхуд Шомуродов соф ҳужумчи-ми?

  29.01.2021 15:25
  0
  490
Италиядаги саргузаштлар дебочаси ёхуд Шомуродов соф ҳужумчи-ми?

Сўнгги вақтларда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги ўйинлари омма эътибор марказида бўлиб турибди. 

 


ХАЙРЛИ ДЕБЮТ, ФАҚАТ...

  28.01.2021 10:10
  0
  457
ХАЙРЛИ ДЕБЮТ, ФАҚАТ...

«Менчестер Сити»нинг янги дарвозабони дебют ўйинининг 3-дақиқасидаёқ тўпни қоидага хилоф тарзда ушлаб олди. Эътиборли томони, у вақтида тасодиф ўлароқ, дарвозабонга айланган экан. 25 ёшли Зак Стеффен 2021 йилни АПЛдаги дебюти билан қарши олди. Яна топ-клуб дарвозасида, боз устига суперўйинда.


Яхшилар орасида ёмони ёки тасодифий ношудлар

  27.01.2021 17:37
  0
  449
Яхшилар орасида ёмони ёки тасодифий ношудлар

9 январь оқшоми Бундеслига 15-турида «Хоффенхайм» билан куч синашган «Шальке» ниҳоят, жорий мавсум ҳисобилан дастлабки ғалаба (4:0)ни расмийлаштирди. Бунга қадар 4та дуранг ва 10та мағлубиятга имзо чеккан жамоа яна бир омадсизлик қайд этганида, ички чемпионатда 56 йилдан буён сақланиб турган антирекордни такрорларди. Хуллас, !!!!! сайтининг қуйидаги мақоласи Европанинг кучли лигалари антирекордчилари ҳақида.

 


Осиё футболи: ДИҚҚАТ, ЙЎНАЛИШ ЯНА ЎЗГАРДИ!

  26.01.2021 06:06
  0
  435
Осиё футболи: ДИҚҚАТ, ЙЎНАЛИШ ЯНА ЎЗГАРДИ!

Хитой Суперлигасида маош миқдори чекланмоқда, бунинг ортидан легионерлар жуфтакни ростлашяпти. Афтидан, 2021 йил Хитой футболида жиддий ислоҳотлар кузатилади. Ҳар ҳолда, маҳаллий Суперлига ривожланиш векторини кескин ўзгартирганга ўхшаяпти. Мана, январь ойидан мамлакат футболида маош бўйича муайян лимит жорий этилди. Шунинг оқибатида айни пайт Чин юртига мўмай даромад илинжида юзланган хорижликларнинг оммавий «қочиш»лари авж олмоқда.

 


Футбол атрофида: КАРАНТИННИ ПИСАНД ҚИЛМАЙ...

  24.01.2021 13:53
  0
  361
Футбол атрофида:  КАРАНТИННИ ПИСАНД ҚИЛМАЙ...

Пандемия авж олган шароитда ҳам баъзи футболчилар ўзини яккалаш қоидасига риоя қилишмади ва бунинг оқибатида «ёввойи» вазиятларга тушиб қолишди. Жумладан, автомобилларни пачоқлаш, кузатувчиларни чақириш ва ҳаттоки, мамлакат президенти таҳдидига учраш ҳолатлари учради. Бугун шундай қоидабузарлардан 5 нафарининг кирдикорига алоҳида тўхталишни лозим топдик. Демак, 2020 йили карантин қоидаларини бузган футболчиларнинг топ-5 рўйхати.

 


Вундеркиндлар: Порлашда давом этинг!

  23.01.2021 12:20
  0
  330
Вундеркиндлар: Порлашда давом этинг!

2020 йили кўплаб ёш футболчилар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Шундан келиб чиққан ҳолда, championat.com сайти 2021 йилда порлаши кутилаётган, ҳали 20 ёшга тўлиб улгурмаган 10 нафар футболчидан иборат рўйхат тузди. Ундан ҳали оммага исм-шарифи унчалик таниш бўлмаганлар билан биргаликда аллақачон довруқ қозониб улгурганлар ҳам ўрин олишган.


Лигардиньо - бош мем ёхуд АПЛнинг АСОСИЙ АНТИҚАҲРАМОНЛАРИДАН БИРИ...

  22.01.2021 05:50
  0
  332
Лигардиньо - бош мем ёхуд АПЛнинг АСОСИЙ АНТИҚАҲРАМОНЛАРИДАН БИРИ...

АПЛнинг АСОСИЙ АНТИҚАҲРАМОНЛАРИДАН БИРИ. Яқин ўтмишда Европанинг келажаги порлоқ футболчиси сифатида мухлису мутахассислар эътиборини ўзига қаратган Жесси Лингард ҳозир «МЮ»да бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер учун ечими йўқ жумбоқ бўлиб турибди. 

 


Мавсум тараддуди: "Пахтакор"дан "Шўртан" гача...

  21.01.2021 06:00
  0
  306
 Мавсум тараддуди:

«Пахтакор» сардори Егор Кримец янги мавсумни ҳам «шерлар» сафида бошлайди. Жамоа тарбияланувчиси саналган Егор 2011 йилдан буён асосий таркибда ўйнамоқда. Рақамларда айтсак, Кримец ҳозирга қадар юқори лигада жами 145та ўйин ўтказди. Эътиборлиси, Егор Ўзбекистонда фақат «Пахтакор» сафида майдонга тушган. У ҳозиргача Ўзбекистон чемпионатида 5 марта, мамлакат кубогида 3 марта ва Лига кубогида 1 бора ғалаба нашидасини сурди.

 


Футбол ва ОАВ: Инсайдерлик иши

  21.01.2021 03:30
  0
  306
Футбол ва ОАВ: Инсайдерлик иши

Европа футболи ҳақидаги хабарларда кўпинча Фабрицио Романо номига кўзингиз тушади. Трансферлар ойнаси очиқ пайтда бу шахс ижтимоий тармоқлар ва янгиликларга ихтисослашган сайтларда фаоллик кўрсатади.


Рақобат кафолатланади ёхуд миллий термамизга номзод ҳужумчилар ҳақида

  19.01.2021 03:03
  0
  480
Рақобат кафолатланади ёхуд миллий термамизга номзод ҳужумчилар ҳақида

Яхшиямки, Элдор Шомуродов Италия «А» сериясига кўчиб ўтган экан, йўқса, анча зерикиб қоларканмиз. Тан олайлик, шу кунларда барчамиз «Женоа»даги ҳамюртимиз атрофида рўй бераётган воқеаларни диққат билан кузатяпмиз. Бахтимизга, ҳамюртимиз узоқ ўлкаларда дилни хушнуд этиб, қаҳратонда кўнглимизга ўзгача илиқлик бахш эта оляпти.

 


Хитой клубларига ажабтовур тақиқ...

  18.01.2021 04:32
  0
  566
Хитой клубларига ажабтовур тақиқ...

Хитой клубларига ҳомий номи остида фаолият юритишни тақиқлаб қўйишди. Ваҳоланки, мамлакат чемпионатидаги деярли барча клублар ўз номига бош ҳомий брендини қўшиб олган. Демак, энди барча ҳужжатлар, жумладан, логотипни ҳам ўзгартиришга тўғри келади. Қисқаси, мажбурий ребрендинг...


ЖАРАЁН: Ғалабага маҳтал “шамширлар”

  16.01.2021 04:40
  0
  328
 ЖАРАЁН: Ғалабага маҳтал “шамширлар”

Ўтган мавсум «Шеффилд» Англия футболида сенсация яратганди. «Норвич» қуйига шўнғиётган, «Астон Вилла» «жон» сақлаш учун курашаётган бир паллада Крис Уайлдер бошчилигидаги жамоа ҳатто Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятига ҳам эга бўлганди. Карантиндан кейин «шамширлар»нинг натижалари салбий тус ола бошлади - ҳатто Европа Лигасига чиқишни ҳам уддалай олмадилар. Аммо 9-ўрин қониқарли кўрсаткич сифатида қабул қилинди.

 


Қария Сэм яна халоскор ролида

  15.01.2021 09:19
  0
  619
Қария Сэм яна халоскор ролида

Сэм Эллардайс «Эвертон»да иш бошлашидан (унинг мазкур клубда фаолият юритгани эсингиздами?) бир кун аввал футболчилар билан учрашиб, «Вест Хэм»га қарши кечадиган учрашув арафасида уларга омад тилади. Уэйн Руни, Фил Ягелка, Лейтон Бэйнс ва Гильфи Сигурдссон диққат билан тинглашди. Мавсум яхши бошланган, ҳамма Рональд Куманга ишонганди, аммо... футболда ҳаммаси тез рўй беради. Натижада қийин аҳволда қолган «ирислар» машҳур мутахассисга ёрдам билан мурожаат этишди.


Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz